Геоинформатика соҳаси Ўзбекистон республикасида қуйидаги муаммоларни ҳал қилинишида жуда муҳим ўрин эгаллайди:
Географик маълумотлар аниқланиши керак бўлган деярли барча соҳаларда жумладан фуқаро муҳандислиги, қишлоқ ва шаҳарсозликда, йўллар ва темир йўллар қурилишида, атроф муҳит ўзгаришини кузатишда, ер менежменти, кончилик, табиий ресурсларни бошқариш ва қишлоқ хўжалигини барқарор ривожлантиришда ГАТ (Геоахборот тизимлари) нинг ҳиссаси беқиёсдир. ГАТ барқарор ривожланишда муаммоларни ҳал этишда муҳим қурол саналади, чунки у мутахассисларга маълумотларни тўплаш, таҳлил қиш ва баҳолаш имкониятини беради.
Бугунги кун ёшлари компьютер технологияларига оид замонавий билим ва куникмаларга ва ГАТ дастурларини турли хил соҳаларда қўллай олиш имкониятларига эга бўлишлари зарур
Янги ГАТ магистратура курси қуйидаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган:
Юқорида келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики келгусида Ўзбекистоннинг ривожланишида ГАТнинг ўрни беқиёсдир, лекин бу соҳанинг ривожланишида ҳам бир қанча муаммолар мавжуд:
GE-UZ лойиҳаси юқорида келтирилган муаммоларни ҳал этишга мўлжалланган. Лойиҳа давомида янги ўқув лабораториялари, ўқитувчи ходимлар ва ўқув дастурлари яратилади.